Россиянинг Свердловск вилоятида юк машинасининг турар-жойга келиб урилиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят фавқулодда хизматларидаги манбага таяниб, «Ведомости» хабар бермоқда.
«Юк автомобилининг икки қаватли уйга келиб урилиши туфайли 5 киши, жумладан, машина салонида бўлган бола ҳалок бўлди. Яна бир киши касалхонага ётқизилди», — дея маълум қилди манба.
Тўқнашув Горноуральск шаҳар округининг Николо-Павловское аҳоли пунктида рўй берди. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.
Изоҳ (0)