Алеппонинг шарқий қисмига уюштирилган авиаҳужум оқибатида 14 кишидан иборат оила ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Қурбонларнинг саккиз нафари болалар, икки нафари аёллардир. «Оқ дубулға» ташкилоти кўнгиллиларининг таъкидлашича, авиазарбани Россия ҳаво кучлари берган.
Шаҳарликлар BBC’га берган гувоҳликларида охирги кеча Алеппога уюштирилган авиаҳужумларда бункерларга қарши бомбалар қўлланганини айтди. Илгарироқ Британияда ўрнашган Сурия инсон ҳуқуқлари мониторинги маркази 11 октябрь куни Алеппо шарқидаги бомбардимонларни қайта бошлаган Россия самолётлари шаҳарга бункерларга қарши бомбаларни ташлаётганини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)