АҚШ миллий хавфсизлик агентлиги Кремлга яқин журналистларни кузатиб боради. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин баёнот берди, деб хабар қилмоқда «РБК».
«Барчангиз — тегишли хизматлар ишланмаларининг объектларисиз», — деди у журналистлар билан мулоқот чоғида.
«Бекорга куляпсиз, — сўзида давом этди Путин. — Негалигини айтаман: сиз муайян ахборот ташувчиларисиз. Барчангиз президентлик пулига кирасиз, шу боис муайян ахборот ташувчиларисиз. Сиз ниманидир кўришингиз, ниманидир эшитишингиз, ким биландир гаплашишингиз мумкин. Сиз телефонда, очиқ алоқа орқали гаплашасиз, эфирга керак деб ўйлаганингиз ҳар нарсани берасиз».
Путин юқорида санаб ўтилганлар асосида ҳар бир журналист бўйича оператив иш очиш мумкинлигидан огоҳлантирди.
«Улар сизларнинг суҳбатларингизни кузатиб боради. Бунинг бари тизимга солинади, тахланади, таҳлилдан ўтказилади, бу билан АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги шуғулланади», — деб сўзига якун ясади РФ раҳбари.
Изоҳ (0)