Хитой ижтимоий тармоқлари iPhone 7 смартфонининг кучсиз сигнали ва қўнғироқлар давомида алоқадаги шовқин ҳақидаги шикоятлар билан тўлди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
Apple смартфонининг эгалари янги смартфонлар кутиш режимида кириш қўнғироқларини қабул қилмаслигини таъкидламоқда, шунингдек, Apple’нинг ёрдам кўрсатиш хизматини танқид қилмоқда.
Weibo микроблоглар платформасида фойдаланувчилар iPhone 7’нинг бу каби муаммоларига дуч келганларга 4G тармоғидан воз кечиб, секинроқ бўлса-да 3G тармоғига ўтишни маслаҳат бермоқда.
Хитой Apple маҳсулотлари сотиладиган энг йирик бозор бўлиб, компания даромадининг 20 фоиздан ортиғини таъминлайди.
Изоҳ (0)