3 ноябрь куни Avalon бизнес марказида Дамир Халиловнинг етти соатлик «Ижтимоий тармоқларда маркетинг» семинари бўлиб ўтади. Семинарда SMM бизнесда қандай масалаларни ечишга ёрдам бериши, SMM-стратегияни ишлаб чиқиш ва уни умумий маркетинг тизимига интеграция қилиш, кўрсаткичларни назорат қилиш тизимини созлаш ва пудратчиларни бошқариш ҳақида маълумотларга эга бўласиз.
Семинар ижтимоий тизимларда бизнесни самарали тарғиб қилишга бағишланган ва у ўта фойдали, SMM хизматлари билан тўлиқ фойдаланишга топширилгунга қадар шуғулланиш имконини берувчи кўникмаларни ҳосил қилишга қаратилган. Тренинг доирасида «ВКонтакте», Facebook, Instagram каби асосий ижтимоий тизимларда иш олиб бориш, иш воситалари, алгоритмлар, кейслар, натижалар ва тадқиқотлар кўриб чиқилади.
Семинар сизга нима беради?
- ҳар қандай маҳсулотни ижтимоий тармоқларда тарғиб этиш учун аниқ алгоритм;
- ижтимоий тармоқда созланган сотув тизими;
- ўз ишингизни ёки ишчингиз ёхуд пудратчингиз ишининг самарасини баҳолаш тизими;
- сайт ёки гуруҳларга оммавий тарзда мақсадли аудиторияни жалб этиш кўникмаси;
- реклама бюджетини ўн ва ундан ортиқ маротаба камайтириш;
- турли хил ижтимоий тизимларда контентнинг тақсимланиш харитаси;
- интернетдаги салбий ҳолатларни бартараф этиш тизими.
- бизнес раҳбарлари;
- PR-компаниялар раҳбарлари;
- реклама агентликлари раҳбарлари;
- хусусий консультантлар;
- бизнес-мураббийлар;
- веб-студиялар вакиллари;
- фотосуратчилар, дизайнерлар ва бошқа ижодий касблар вакиллари;
- корпорацияларнинг маркетинг ва тарғиб қилиш бўлимлари раҳбарлари.
- сотувларни ошириш;
- бренднинг таниқлилигини ошириш;
- онлайн лойиҳанинг обуначилари сонини ошириш;
- доимий харидорлар гуруҳини шакллантириш;
- онлайндаги салбий ҳолатларни бартараф этиш.
Интернет-маркетинг соҳасида 10 йилдан ортиқ тажрибага эга. 2006 йилда Россияда биринчилардан бўлиб ижтимоий тармоқларда ва блогларда маркетинг билан шуғуллана бошлаган, Россиядаги биринчи SMM агентлик GreenPR’га асос солган.
«Самарали интернет-маркетинг мактаби» таълим лойиҳаси раҳбари. Бизнес-тренинглар ва семинарлар бошловчиси ва муаллифи.
Бошқарув давлат университети доирасидаги RМА лойиҳасининг «Интернет лойиҳалари бошқаруви» йўналишида ўқитувчи.
Қатнашиш шартлари билан тадбир сайтида танишишингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)