15 октябрь, шанба куни Ўзбекистон бўйича фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг айрим ҳудудларида ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 15 октябрга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида -3...+2 даража, Тошкент шаҳрида +5...+7 даража, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +3...+8 даража, Сурхондарё вилоятида +11...+16 даража, қолган барча ҳудудларда +10 даражагача илиқ бўлади.Шанба куни кундузи мамлакатнинг тоғли жойларида ҳаво ҳарорати +10...+15 даража, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +13...+18 даража, Фарғона водийси вилоятларида +15...+20 даража, Сурхондарё вилоятида +24...+29 даража, қолган барча ҳудудларда, хусусан, Тошкент шаҳрида +23 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)