13 октябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Таиланд қироли вафот этди. 1946 йилда тахтга ўтирган Адулядет жаҳоннинг амалдаги давлат раҳбарлари ва Таиланд тарихидаги барча монархлар орасида энг узоқ ҳукмронлик қилган қирол эди.
2. Татьяна Каримова ва Лола Каримова-Тиллаева Ислом Каримовга Саудия Арабистони қироли томонидан ҳадя этилган кисвани «Минор» масжидига совға қилди. Бу кисва Ислом Каримовнинг 1992 йил Умра сафарида Саудия Арабистони қироли томонидан ҳадя қилинган.
3. Дариға Назарбоева отасининг саломатлиги анча яхшиланганини маълум қилди. Нурсултон Назарбоев бетоблиги тўғрисида унинг матбуот хизмати 11 октябрь, сешанба куни хабар берганди.
4. Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтинги тарихида илк бор Россиядан ўзиб кетади. Ўзига хос сенсация.
5. 33 килограммлик олтин тақинчоқ ясаган Саудия Арабистони заргарлари Гиннеснинг Рекордлар китобига кирди. Уни яратиш учун юз нафар заргар йил давомида ҳаракат қилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)