14 октябрнинг эътиборга молик хабарлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Шотландия мустақиллик ҳақидаги иккинчи референдум ўтказилишини эълон қилди. Шотландия мустақиллиги ҳақидаги биринчи референдум 2014 йил 18 сентябрда бўлиб ўтган.
2. Самарқанд тунги клубларида ўтказилган рейдларда 200 га яқин киши қўлга олинди. Бундан ташқари, тунги клуб, ресторан ва интернет кафеларнинг ўндан ортиқ эгаси маъмурий жавобгарликка тортилди.
3. Божхона қўмитаси беҳаёликни тарғиб этувчи материалларнинг чегаралар орқали олиб ўтилишининг олдини олди. Масалан, Самарқанд аэропортида Санкт-Петербургдан учиб келган фуқаронинг қўл телефондан 72 дона беҳаё мазмундаги фото ва видео материал топилди.
4. Адабиёт бўйича Нобель мукофоти америкалик қўшиқчи Боб Диланга берилди. У «Америка қўшиқчилик анъанаси доирасида янги поэтик ибораларни яратгани учун» мукофотга лойиқ деб топилди.
5. Ҳаммаси фақат ва фақат Криштиану Роналду ҳақида: аввалига уни иккита газета, кейин яна битта газета «энг яхши!» деб эълон қилди, «Реал» — унинг юрагида, у фақат ўзини ўйлайди, у Ирина Шейкка ўхшайдиган қиз билан учрашди. Ҳозирча шу.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)