• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Марказий сайлов комиссиясининг фаолияти асосий тамойиллари нималардан иборат?

    Ўзбекистонда 4 декабрда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Юридик фанлар доктори, профессор Шуҳрат Рўзиназаров мазкур сиёсий жараённи ўтказишда етакчи тузилма бўлган Марказий сайлов комиссиясининг ўрни, унинг фаолияти асосий тамойиллари ҳақида «Дарё»га қуйидагиларни сўзлаб берди. 

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    — Марказий сайлов комиссияси фаолиятини ташкил этишнинг энг муҳим тамойиллари — мустақиллик, қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик ва адолатлилик Асосий Қонунда қатъий мустаҳкамлаб қўйилган. 2014 йил сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунга кўра, «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида»ги Қонунга ҳам тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

    «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддасига кўра, Марказий сайлов комиссияси ва унинг аъзолари ўз фаолиятини ҳар қандай давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслардан мустақил ҳолда амалга оширади. Марказий сайлов комиссиясининг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

    Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 512-моддасига мувофиқ, Марказий сайлов комиссияси, сайлов комиссиялари, референдум ўтказувчи комиссиялар фаолиятига аралашиш, худди шунингдек, уларнинг ишига тўсиқларни юзага келтириш мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг 10 баробаридан 15 баробаригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

    Марказий сайлов комиссияси фаолиятида қонунийлик тамойилининг роли беқиёс. Комиссия ва унинг аъзолари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, сайлов, референдум тўғрисидаги қонунларга ҳамда бошқа қонунларга амал қилади. Марказий сайлов комиссияси фаолиятида қонунийлик тамойили нафақат миллий сайлов қонунчилигимизга, қолаверса, умумэътироф этилган халқаро сайлов стандартларига амал қилиш билан узвий боғлиқ. Шу боис Марказий сайлов комиссияси фаолиятида қонунийлик тамойилининг таъминланиши демократик сайловларни халқаро стандартлар ва миллий сайлов қонун ҳужжатлари нормалари асосида ташкил этиш ҳамда ўтказиш учун шароит яратади. 

    Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган янгиликка кўра, Марказий сайлов комиссияси, сайлов комиссиялари, референдум ўтказувчи комиссиялар қарорларини ижро этмаслик, номзод, ишончли вакил, кузатувчи ёки сиёсий партия ваколатли вакилининг ҳуқуқларини бузиш, сайловолди ташвиқотини, референдумга қўйилган масалалар юзасидан ташвиқот олиб бориш шартлари ва тартибини бузиш, номзодлар, сиёсий партиялар тўғрисида ёлғон маълумотларни тарқатиш, сайловга ёки референдумга тайёргарлик кўриш ва сайлов ёки референдум ўтказиш жараёнида ахборот ҳамда ташвиқот материалларини қасддан йўқ қилиб юбориш ёки уларга қасддан шикаст етказиш учун жавобгарлик назарда тутилади. Шунингдек, Жиноят кодексининг 146-моддасида сайлов ёки референдум ташкил қилиш, уларни ўтказиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, 147-моддасида эса сайлов ҳуқуқининг ёки ишончли вакил ваколатларининг амалга оширилишига тўсқинлик қилишга бағишланган ҳуқуқий нормалар ўз ифодасини топган. Бу эса сайлов қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашнинг кафолати бўлиб хизмат қилади.

    Коллегиаллик тамойили Марказий сайлов комиссияси ваколатларига кирувчи масалаларни унинг барча аъзоси иштирокида ҳал қилинишини англатиб, жамият манфаатларига бўйсунишининг кафолати ҳисобланади. Бу тамойилга риоя қилиш Комиссия мажлисларини ўтказиш тартибида ҳам яққол намоён бўлади. Бу, ўз навбатида, масалаларни эркин муҳокама этишда Комиссия барча аъзосининг тенг иштирокини таъминлашни англатади. Марказий сайлов комиссияси ишининг ташкилий кўриниши унинг мажлислари саналади ҳамда улар заруратга қараб ўтказилади. Агар мажлисда комиссия аъзолари умумий миқдорининг камида учдан икки қисми иштирок этаётган бўлса, у ваколатли ҳисобланади. Марказий сайлов комиссияси қарорлари очиқ овоз бериш орқали, комиссия аъзолари умумий миқдорининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, Марказий сайлов комиссияси Раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. 

    «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида»ги Қонуннинг 24-моддасига биноан, Марказий сайлов комиссияси ўз фаолиятини ошкора амалга оширади. Комиссия мажлислари очиқ ўтказилиб, уларда сиёсий партиялар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлардан ва ҳаракатлардан кузатувчилар ҳозир бўлиши мумкин. Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

    «Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддасига асосан, бутун сайлов кампанияси кенг ошкоралик асосида ўтказилади. Ҳар бир сайловчи сайлов давомида сайлов округлари ва участкаларини тузиш, сайлов комиссияларининг таркиби, комиссиялар жойлашган манзил ва иш вақти, депутатликка номзодларни рўйхатга олиш, овоз бериш ва сайлов якунларига доир ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга. Тегишли сайлов комиссияларининг сайлов округлари ва участкаларини тузиш, сайлов комиссияларининг таркиби тўғрисидаги, шунингдек, депутатликка номзодларни рўйхатга олиш, овоз бериш ва сайлов якунлари ҳақидаги қарорлари матбуотда эълон қилинади.

    Марказий сайлов комиссияси номзодлар, сиёсий партияларни сайлов кампаниясини ўтказиш учун тенг шарт-шароитлар билан таъминлаш, сайловга, референдумга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш учун ажратилган бюджет маблағларининг адолатли тақсимланишини, овоз беришнинг ва сайлов, референдум якунларини чиқаришнинг ҳалол бўлишини таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўради.

    14.10.2016, 15:54   Изоҳ (0)   8070
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Энди UzMobile’да 4G-қурилмаларнинг батареялари 4G LTE тезликда ҳам энергия тежайди

    14.10.2016, 11:05

    ФИФА рейтингида Россиядан ўзиб кетган Ўзбекистон, Татьяна Каримова ва Лола Каримова-Тиллаеванинг «Минор» масжидига туҳфаси, Таиланд қиролининг вафоти ва куннинг бо...

    13.10.2016, 18:52

    Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 14 октябрга ўтар кечаси ҳаво ҳарорати -2 даражагача совийди

    13.10.2016, 18:36

    Марказий сайлов комиссияси мажлисида участка сайлов комиссиялари фаолиятини самарали ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди

    13.10.2016, 18:01

    Фуқароларнинг сайловдаги иштироки масалалари бўйича Омбудсманнинг тўғридан-тўғри линияси ишга туширилади

    13.10.2016, 15:23

    Омбудсман Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертлари билан учрашди

    13.10.2016, 14:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дональд Трампга сурункали веноз етишмовчилиги ташхиси қўйилди. Бу хавфли касалликми?

    Дунё | 11 август, 20:46

    Варикоз муаммоси: касалликни олдини олиш ва даволаш бўйича флеболог тавсиялари

    Аёллар саҳифаси | 11 август, 20:35

    “Россия ва АҚШ саммитидан қатъи назар, Украинага қурол-яроғ етказиб бериш давом этади” — НАТО бош котиби

    Дунё | 11 август, 20:21

    Болага зарар етказмасин: мактаб сумкасини қандай танлаш керак? 

    Маслаҳатлар | 11 август, 19:55

    Қорақалпоғистонда фуқаро ҳаракатдаги машина устида рақсга тушди

    Ўзбекистон | 11 август, 19:40

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

    Реклама | 11 август, 18:00

    Трамп Обама ва Бушларнинг портретларини Оқ уйнинг ёпиқ қисмига кўчирди

    Дунё | 11 август, 19:28

    Ўзбекистондаги барча корхона ва ташкилотлар сони маълум қилинди

    Иқтисодиёт | 11 август, 19:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.