Ҳиндистон шимолидаги Банорас шаҳрида, Ганг дарёси бўйида диний маросим чоғида юз берган тиқилинчликда 24 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Hindustan Times хабар бермоқда.
Юзлаб зиёратчилар Ганг сувларига ошиққанида тирбандлик юзага келди, бунинг оқибатида бир неча киши ҳалок бўлди.
50 киши яралангани айтилмоқда. Полиция қурбонлар сони кўпайиши мумкинлигини билдирмоқда.
Изоҳ (0)