Швеция академияси мусиқачи Боб Дилан билан алоқага чиқиб, у 2016 йилги адабиёт йўналишида Нобель мукофотини олганини хабар қила олмади. Бу ҳақда, матбуот билан алоқа масъули Ульрик Челлиннинг баёнотига асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.
«Биз унинг агенти билан боғландик. Аммо Боб Дилан концерт арафасида ухлаётган экан, шу боис унинг шахсан ўзи билан гаплаша олмадик», — маълум қилди Челлин.
Унинг сўзларига қараганда, Диланни кечаси билан топишнинг иложи бўлмаган.
«Ҳа, биз ҳар доим ҳам қўнғироқ қилиб туша олмаймиз, лекин Дилан билан боғланишимиз зарур. Асосийси — у 10 декабрь куни ўтадиган маросимга келиш-келмаслигини билиш», — қўшимча қилди Челлин.
Изоҳ (0)