Россия федерал тиббий-биологик агентлиги (ФТБА) тақиқланган препарат – мельдонийнинг тадқиқот натижаларини Жаҳон антидопинг агентлиги (WADA)га тақдим қилди. Унга кўра, тақиқланган модда инсон организмидан чиқиб кетиши учун 12 ойгача вақт керак бўлади. Бу ҳақда ФТБА раҳбари Владимир Уйба маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
WADA шу йилнинг июль ойида уч ой давом этган ўтиш даврида қон таҳлилида 1 миллилитрга 1 микрограмм мельдоний бўлган спортчиларга иштирок этишга рухсат берди. 1 октябрь кунидан бошлаб эса спортчиларнинг қон таҳлилида мельдоний бўлиши тақиқланди.
«Январь ойидан қўйилган санкцияларни октябргача кўчирдик. WADA мельдонийнинг организмдан чиқиб кетиши уч ой билан чекланмаслигига қўшилди. Бу жараён 12 ойгача вақт олиши мумкин. Бунинг устида иш олиб боришни давом эттиряпмиз, йил охирига қадар яна ўзгаришлар бўлиши мумкин», – деди Уйба.
Мельдоний 2016 йилнинг 1 январидан тақиқланган препаратлар рўйхатига киритилганди. Ўшандан буён 300 нафардан ортиқ спортчининг допинг намунасида мельдоний аниқланди. Мельдонийнинг қон таркибидан чиқиб кетиш муддати охиригача ўрганилмагани учун бир қатор спортчилар айбсиз деб топилди.
Изоҳ (0)