АҚШ президентлигига номзодлар дебатининг иккинчи турида Ҳиллари Клинтон Дональд Трампдан саккиз фоизга илгарилаб кетди. Бу ҳақда Reuters агентлиги ва Ipsos компанияси томонидан ўтказилган сўров натижалари гувоҳлик беради.
Дебатларга қадар демократлардан номзод беш фоизга олдинда эди.
Тадқиқотга кўра, Ҳилларининг бу фарқни янада мустаҳкамлашига Трамп аёлларни ҳақоратлаган видеоёзувнинг эълон қилиниши сабаб бўлди. Икки номзоднинг тортишувини томоша қилганларнинг аксарияти миллиардернинг тушунтириш ва ўзини оқлашини ишончли эмас деб топди.
Бошқа сўровларнинг гувоҳлик беришича, дебатларнинг аксарият томошабинлари 44 фоиздан 57 фоизгача Клинтон учун овоз берган, Трампни ғолиб деб овоз берувчилар сони эса 34 фоизни ташкил этган.
Теледебатларнинг иккинчи раунди 9 октябрь куни Сент-Луисдаги (Миссури штати) Вашингтон университетида бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)