Папуа Янги Гвинеяга тегишли Янги Британия ва Янги Ирландия ороллари яқинида, Соломон денгизида 5,7 магнитудали зилзила содир бўлди, дея хабар бермоқда «ТАСС» АҚШ Геология хизматига таяниб.
Ер ости силкинишлари эпицентри Кокопо шаҳридан 175 км жануби-шарқда жойлашди, зилзила ўчоғи эса 22 км чуқурликда жойлашди.
Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот берилмаяпти.
Изоҳ (0)