Сан-Маринода ўтказилган «Ралли афсоналари» автопойгасида машиналардан бирининг трассадан чиқиб кетиши оқибатида 1 томошабин ҳалок бўлди. Бу ҳақда Motorsport’га таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Пойгачи Энрико Боназонинг Renault Clio Maxi автомобили юқори тезликда бурилишда трассадан чиқиб кетди ва ортида томошабинлар турган ҳимоя вазифасини бажарувчи махсус прессланган пичанларни уриб юборди.
Ўнга яқин жабрланганларга тез тиббий ёрдам кўрсатилди, баъзилари шифохонага ётқизилди. Бир киши воқеа жойида ҳалок бўлди. Авария сабаблари ҳозирча аниқланмаган.
Нохуш ҳодисадан сўнг пойга ташкилотчилари финишгача икки махсус участка қолганида уни тўхтатишга ва тақдирлаш маросимини бекор қилишга қарор қилди.
Изоҳ (0)