Футбол бўйича Хитой миллий терма жамоаси бош мураббийи Гао Хунбо «Бунёдкор» стадионининг ўзидаёқ истеъфога чиқди, деб ёзди «Maydon.uz».
Ўзбекистон ва Хитой терма жамоаларининг 2:0 ҳисоби билан якунига етган ўйинидан кейин Гао Хунбо матбуот анжуманига кириб келиши билан, ишдан бўшаши ҳақида айтган ҳамда журналистлар саволларига жавоб бермаёқ, зални тарк этган.
Хитой ЖЧ—2018 саралашининг ортда қолган 4 та турида уч бор мағлуб бўлди ва фақатгина Эрон билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Жанубий Корея ва Суриядан 1 тадан гол фарқи билан енгилган хитойликлар, Ўзбекистонга қарши ўйинда 2 та гол фарқи билан имкониятни бой берди.
Изоҳ (0)