Афғонистон пойтахтида масжидга уюштирилган ҳужумда саккиз киши ҳалок бўлди, 30 киши яраланди. Бу ҳақда, Pajhwok агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, полиция либосини кийган уч қуролли шахс имом Али масжидига бостириб кириб, намозхонларни ўққа тутган. Ҳужум қилганлардан бири портловчи модда ўрнатилган камарни ҳаракатга келтирган.
Khaama Press’нинг маълум қилишича, жиноятчилардан бири хавфсизлик кучлари томонидан воқеа жойида йўқ қилинган, бошқа жиноятчи қочиб кетган.
Изоҳ (0)