«Барселона» жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси каталонияликлар билан янги шартномасида ўзининг биринчи клуби – «Ньюэллз Олд Бойз»га кетиш имконини берувчи бандни киритилишини истамоқда, деб маълум қилди iSport.
Месси ёшлигида Аргентинанинг «Ньюэллз Олд Бойз» клубида тўп сурган. «Барселона» тизимига эса ҳужумчи 13 ёшида келган.
Хабарда қайд этилишича, айни дамда Месси «Барселона» билан келишувини узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда. Томонлар шартноманинг молиявий шартлари билан деярли келишиб олди, аммо аргентиналик футболчи ўзи истаган вақтда «Барселона»ни тарк этиб, «Ньюэллз Олд Бойз» ўтиш имконини берувчи банд киритилишини хоҳлаяпти.
Ҳозирда Лионель Месси «Атлетико»га қарши (1:1) Испания чемпионати 5-турида олган жароҳатидан тикланмоқда. 29 ёшли форвард 19 октябрь кунига белгиганган «Манчестер Сити»га қарши ЕЧЛ гуруҳ босқичи 3-турида майдонга қайтиши кутилмоқда.
Жорий мавсумда Месси «Барселона»нинг барча турнирларида саккиз ўйинида майдонга тушиб, саккизта гол ва бешта голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)