Индонезиянинг Ява оролидаги Соло дарёсида қайиқнинг ҳалокатга учраши оқибатида етти мактаб ўқувчиси қурбон бўлди. Бу ҳақда, Detik нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, полиция ва қутқарувчилар болаларнинг таналарини топишга қарийб икки кун вақт сарфлаган. Улар маҳаллий исломий мактаб ўқувчилари бўлгани маълум.
Ҳуқуқ-тартибот органлари ходими Дудунгнинг сўзларига қараганда, ҳалокат чоғида қайиқ бортида 25 киши бўлиб, уларнинг аксарияти ўз кучи билан қирғоққа чиқиб олган.
Фожиа сабаби сифатида қайиқ бортида белгиланганидан кўпроқ одам бўлгани кўрсатилмоқда.
Изоҳ (0)