Туркия жануби-шарқидаги Ҳаккари вилояти, Шемдинли туманида полиция пости яқинида портловчи модда тўлдирилган машина портлаши оқибатида саккиз нафар ҳарбий ҳалок бўлди, беш нафари яраланди. Бу ҳақда мамлакат қуролли кучлари бош штаби маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
NTV телеканалига кўра, портлаш жойида диаметри 15, чуқурлиги 6 метрли ўра пайдо бўлган. Теракт учун жавобгарликни Курдистон ишчи партияси жангарилари ўз зиммасига олган.
Ҳодиса жойига полициянинг қўшимча бўлинмалари ва тез тиббий ёрдам машиналари жўнатилди. Жангариларни аниқлаш ва йўқ қилишга қаратилган операция ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)