АҚШда камида 10 киши «Мэттью» довули қурбони бўлди. Офат охирги 10 йил мобайнида мамлакат қирғоқларига ёпирилган энг кучли довул бўлгани билдирилмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Шимолий Каролина ва Жоржия штатларида 3 кишидан, Флоридада 4 киши ҳалок бўлди. Минглаб одам уйларидан эвакуация қилинди, миллиондан ортиқ киши электр энергиясидан узилди.
Довул ҳозиргача Гаитида салкам 900, Доминикан республикасида эса 4 киши умрига зомин бўлди.
Изоҳ (0)