Собиқ айирмачиларнинг нуфузли ҳарбий етакчиси, туарегларнинг ифогас қабиласи вакили шайх Аг Аусса 8 октябрь, шанба куни Мали шимолида минада портлаб кетди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Аг Аусса бўлган автомобиль Кидал шаҳрида минага дуч келган. Бундан олдин шайх БМТнинг Малида вазиятни барқарорлаштириш миссияси биносида ўтказилган йиғилишда иштирок этганди.
Туареглар манфаатини ифодаловчи «Озовод» ҳаракати Аг Аусса ҳалок бўлиши юзасидан мустақил текширув ўтказилишини талаб қилмоқда.
Изоҳ (0)