Россия БМТ Хавфсизлик кенгашида Франция томонидан Сурия бўйича тайёрланган резолюцияга вето қўйишини билдирди, деб ёзади «РБК». Москва ушбу ҳужжатни қабул қилиш учун имконият борлигини кўрмаяпти ва уни провокация деб ҳисоблайди.
«Бу резолюциянинг қабул қилиш керак бўлган варианти эмас. Мен унинг ҳақиқий мақсади Россияни вето қўйишга гиж-гижлаш деган гумондаман, — деди Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин. — Мен ушбу резолюция ўтиши мумкин бўлган имкониятни кўрмаяпман».
БМТ Хавфсизлик кенгашида Россия ва АҚШни Алеппода зудлик билан ўт очиш тўхтатилишини таъминлашга даъват этувчи резолюция лойиҳаси бўйича овоз бериш 8 октябрь, шанба куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)