Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 4 октябрь, сешанба куни Брюссель шаҳрида «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» шаклидаги минтақалараро учрашувда иштирок этди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Евроиттифоқнинг ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан иқтисодий ривожланишнинг турли жабҳаларига урғу берган ҳолда ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Ялпи мажлис доирасида ҳамда бошқа шаклларда минтақавий ва халқаро муаммолар, хавфсизлик ва экстремизмга қарши кураш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳ (0)