Ўзбекистонда 5 октябрь, чоршанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, чоршанбага ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида +3...+8 даража, Тошкент шаҳрида +8...+10 даража, Фарғона водийси вилоятларида +6...+11 даража, қолган барча ҳудудларда +13...+16 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда.
5 октябрь куни кундузи мамлакатнинг тоғли жойларида +13...+18 даража, Фарғона водийси вилоятлари ва Тошкент шаҳрида +20...+25 даража, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +24...+29 даража, қолган барча ҳудудларда +22...+27 даражагача илиқ бўлади.
Изоҳ (0)