Буюк Британиянинг Брэдфорд шаҳри фуқароси, дунё бўйича никоҳда энг узоқ яшаган Карам Чанд 110 ёшида вафот этиб, 103 ёшли турмуш ўртоғини бева қолдирди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Карам Чанд ва унинг турмуш ўртоғи Картари 2015 йилда никоҳининг 90 йиллигини нишонлаган эди.
Карам ва Картари Ҳиндистон шимолидаги Панжоб штати қишлоқларидан бирида туғилган. 1925 йилнинг декабрида жуфтлик сикх анъаналарига мувофиқ никоҳдан ўтди. Ўшанда Карам 20, Картари эса атиги 13 ёшда бўлган.
1965 йилда жуфтлик Буюк Британияга кўчиб келди. Уларнинг 8 нафар фарзанди, 27 невараси ва 23 эвараси бор.
Изоҳ (0)