Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Брюсселда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига бағишланган брифинг бўлиб ўтди. Тадбирда Бельгия расмий муассасалари, Европа Иттифоқи тизимлари, таҳлилий ва тадқиқот марказлари, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда «Жаҳон» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Фото: «Жаҳон»

Фото: «Жаҳон»

Учрашув давомида иштирокчилар Ўзбекистонда ушбу муҳим сиёсий тадбирга олиб борилаётган кенг кўламли тайёргарлик ҳақида батафсил маълумот берилди. Охирги йилларда сайлов қонунчилигини такомиллаштириш борасида амалга оширилган ислоҳотларга эътибор қаратилди.

Европа парламенти консультанти, собиқ депутат Франк Швальба-Хот Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида турли сиёсий партиялардан номзодлар иштирок этиши мазкур сиёсий жараён демократия ва тенглик руҳида ўтиши нуқтаи назаридан муҳим эканлигини таъкидлади. Зеро, сайловчиларга уларнинг қарашларини ифодаловчи ва манфаатларини ҳимоя қилувчи у ёки бу номзодни танлаш ва қўллаб-қувватлаш имконияти тақдим этилади.

Еврокомиссия вакили Лукас Маурернинг таъкидлашича, Ўзбекистондаги энг юқори давлат лавозимига барча сиёсий партиялардан номзодларнинг илгари сурилиши жамиятни демократлаштириш ва либераллаштиришга қаратилган ислоҳотлар мевасидир. Сайловларга тайёргарлик ва ўтказилиш жараёнини хорижий экспертлар ва нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари томонидан мониторинг қилиниши Ўзбекистон қабул қилинган меъёр ва стандартларга риоя этаётганидан далолат беради.

ASBL Hu-Man жамоатчилик фонди раиси Аурелий Херкель Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жамиятда барқарорлик ва бирдамликни мустаҳкамлаш, ислоҳотларни изчил давом эттириш ва мамлакатни модернизация қилиш жараёнини давом эттириш учун ўта муҳимлигини қайд этди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркиядаги зилзила ортидан яна 6 та давлатда ер қимирлаши юз берди (видео)
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон телефон орқали мулоқот қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди