Покистоннинг Pakistani Friends Overseas нашри веб-сайтида Ўзбекистон сиёсий партиялари пленумлари, шунингдек, Марказий сайлов комиссияси томонидан халқаро кузатувчилар таклиф этилишига бағишланган мақола жойлаштирилди. Бу ҳақда «Жаҳон» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Мақолада Ўзбекистонда сиёсий партиялар пленумлари бўлиб ўтгани ва уларда президентлик сайловларида иштирок этиш учун номзодлар илгари сурилгани маълум қилинди. Шунингдек, Марказий сайлов комиссияси ЕХҲТ, ШҲТ, МДҲ ижроия қўмитаси, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Бутундунё кузатувчи органлар ассоциацияси каби ташкилот ва тузилмаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига кузатувчиларни юбориш учун расман таклиф жўнатгани билдирилди.
Материалда сайловларга тайёргарлик ва ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирлар, шунингдек, сайлов куни овоз бериш жойлари ҳамда ҳар бир сайлов участкасида овозларни ҳисоблаш жараёнида сиёсий партиялар, ОАВ, хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар вакиллари кузатувчи сифатида қатнашиш ҳуқуқига эга эканлигига урғу берилган.
Pakistani Friends Overseas Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқаро ва хорижий кузатувчиларнинг иштирок этиши сайлов жараёни очиқ ва ошкоралиги тамойилларини таъминлашга хизмат қилишини таъкидлади.
Изоҳ (0)