Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жорий йилнинг 12—13 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда

Фото: Ўзпаҳтаэхпорт

Фото: Ўзпаҳтаэхпорт

Мазкур халқаро тадбирни ташкил этишда Халқаро пахта ассоциацияси, Пахта бўйича халқаро консултатив қўмита, Cotton Outlook халқаро агентлиги ва Халқаро тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар федерацияси сингари халқаро ташкилотлар Ўзбекистон билан доимий ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Бу йилги ярмарка «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси, «Ўзбекенгилсаноат» акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Товар-хомашё биржаси, «Сифат» маркази ва бошқа тузилмалар томонидан ўтказилади.

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан 2005 йилда илк марта ташкил этилган ярмарка дунё пахта ва тўқимачилик саноати мутахассислари, олимлар, енгил саноатнинг йирик корхоналари ва савдо компаниялари вакиллари кутадиган нуфузли форумлардан бирига айланди. Пахта толаси ва тўқимачилик маҳсулотларини сотиш бўйича бозор механизмларини янада ривожлантириш, Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари ҳамда уларнинг хорижлик ҳамкорлари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. 

XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасининг асосий тадбирлари «Ўзэкспомарказ» кўргазмалар залида ўтказилади. Ярмарка доирасидаги конференциялар ҳамда мулоқотларда жаҳон пахта ва тўқимачилик бозорининг етакчи вакиллари томонидан Ўзбекистон ва дунёда пахта толаси ишлаб чиқариш, савдо ва инвестицион ҳамкорликни кенгайтириш каби кўплаб масалалар муҳокама қилиниши ва ўзаро манфаатли шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

Биринчи ярмаркага жаҳоннинг 30 давлатидан 170 компания ва фирма вакиллари ташриф буюрган бўлса, бу йил 45 дан ортиқ мамлакатнинг 2 мингга яқин вакили келиши кутилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Гулжа қирғини” — уйғурларни ўлдиришни бошлаган Хитой, чеченларни оммавий ўлдирган рус ОМОНи ва водород бомбасини ботқоққа ташлаган АҚШ самолёти. Кун хронологиясид...
Маҳаллий
Тошкент вилоятида автокран қулаши оқибатида машинист вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...