3 октябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Қирғизистон делегацияси Андижонга дўстлик сафарини уюштирди. Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегараолди вилоятлари ўзаро ҳамкорлик ҳақидаги меморандумни имзолади.
2. «Толибон» Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятидаги туманни эгаллади. Аввалроқ «Толибон» Афғонистоннинг Қундуз шаҳри яқинида қуролли ҳужум бошлагани ҳақида хабар берилган эди.
3. Колумбияликлар Инқилобий қуролли кучлар исёнчилари билан тинчлик битимига қарши овоз берди. Мамлакат президенти Хуан Мануэль Сантосга кўра, референдум натижаларига қарамасдан, Колумбия армияси ва FARC ўртасида эълон қилинган ўт очишни тўхтатиш тартиби ўз кучида қолади.
4. Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 18 сўм 27 тийинга ошди. Ўтган йил октябрда ҳам тахминан шундай вазият кузатилган эди.
5. Муборак газни қайта ишлаш заводи Malibu’си бор паралимпиячиларнинг 3 тасига 1 тадан Cobalt совға қилди. Фотима Амилова Рио—2016 да 1 тадан олтин, кумуш ва бронзага эга чиққан бўлса, Дмитрий Хорлин иштирокини кумуш билан якунлаганди. Шоҳсанам Тошпўлатова эса иккита бронзани қўлга киритганди.
Изоҳ (0)