Жорий йилнинг 20 сентябрь – 4 октябрь кунлари Россиянинг Ханти-Мансийск шаҳрида ўсмир йигит ва қизлар ўртасида шахмат бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Газета.uz».
Мусобақада 61 мамлакатдан 14, 16 ва 18 ёшгача бўлган жами 412 шахматчи (221 йигит ва 191 қиз) иштирок этди. Ўзбекистон шарафини 6 нафар спортчи ҳимоя қилди.
Ўзбекистон вакилларидан фақатгина Нодирбек Ёқуббоев совриндорлар қаторидан жой олди. Жаҳон рейтингида 2431 очкога эга бўлган Нодирбек 11 тур натижасига кўра, мусобақада қатнашган 76 нафар 14 ёшгача бўлган шахматчилар орасида учинчи ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)