Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Москванинг «ЦСКА» клуби президенти Евгений Гинер жамоани сотиши мумкинлиги ҳақида «Sports.ru» хабар берди. Бунда нашр «армиячилар» раҳбарияти билан алоқалари яхши бўлган манбанинг «Советский спорт»га берган маълумотини асос қилиб олган.

Фото: Sport-express.ru

Фото: Sport-express.ru

Манбанинг сўзларига кўра, «ЦСКА» ўтган мавсумдан қолиб келаётган футболчилар олдидаги қарздорлигидан ҳозирга қадар қутилмаган.

«Гинерда жамоани сотиш фикри пайдо бўлган. У Россия футбол жамоатчилигида катта обрўга эга. Гинерсиз ‘ЦСКА’ни бошқариш янада қийин бўлади», — деб айтиб ўтган номи сир тутилаётган манба.

Гинер «ЦСКА»ни 2001 йил қабул қилиб олганди. Шундан кейин жамоа 6 марта Россия чемпионлигини ва 7 марта мамлакат кубогини қўлга киритди. 2005 йилда эса УЕФА Кубогида зафар қучди. Шу йилнинг сентябрь ойида «ЦСКА» 30 минг мухлис учун мўлжалланган янги стадионини очганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Италиянинг аграр соҳага оид университетлари филиаллари очилади
Дунё
Россияда “Сарой тўнтаришлари”нинг бошланиши, парвоз вақтида портлаб кетган “Челленжер” ва генерал Власовнинг хоинлиги. Кун хронологиясида 28 январь
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади