Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбийлари КХДР денгиз чегарасига яқин ҳудудда Korea Maritime Exercise Program (KMEP) машғулотларини ўтказмоқда. Уларда 320 денгиз пиёдаси иштирок этмоқда, деб хабар беради «ТАСС».
Корея Республикаси штаб бошлиқлари қўмитаси ахборотига кўра, машғулотларга АҚШ томонидан 200, Жанубий Корея томонидан эса 120 денгиз пиёдаси жалб қилинган.
«Машғулотдан кўзланган мақсад — шахсий таркибни КХДР томонидан бўладиган ракета ва ядровий таҳдидни қайтаришга жисмоний ва руҳий тайёрлаш», — дейилади хабарномада.
КХДРга яқин ороллар ҳудудида KMEP машғулотлари 2012 йилдан буён ўтказиб келинади.
Изоҳ (0)