2 октябрь, Ҳиндистон собиқ бош вазири Лал Баҳодир Шастрининг туғилган кунида унинг Тошкентдаги ҳайкалига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди, деб ёзади «Kultura.uz».
Тантанали маросимда Ҳиндистон элчиси жаноб Винор Кумар, элчихона ходимлари, ҳайкал жойлашган «Нур» маҳалласи вакиллари, маҳаллий аҳоли қатнашди.
Лал Баҳодир Шастри 1964 йилда Ҳиндистон бош вазирига айланган. Кейинги йилда Иккинчи Ҳиндистон-Покистон уруши бошланган, йил охирида Шастрининг ҳаракатлари эвазига ярашувга эришилган. 1966 йил январида Тошкентда собиқ Иттифоқ воситачилигида Ҳиндистон-Покистон музокаралари ўтказилган. Уларнинг натижаларига кўра, 10 январда бу ерда урушга нуқта қўйган Тошкент декларацияси имзоланган. Эртаси куни эса Шастри юрак хуружидан вафот этган.
Тошкентдаги 24-ўрта мактабга, марказдаги кўчалардан бирига Шастри номи берилган, шунингдек, хиёбонлардан бирида унинг ҳайкали қад ростлаган.
Изоҳ (0)