Россия ҳарбий-десант қўшинлари биринчи марта Африка ҳудудида мисрлик ҳамкасблари билан ҳамкорликда ўқув машғулотлари олиб боради ва чўлда ноқонуний қуролли гуруҳларни йўқ қилишни машқ қилади, деб ёзади «ТАСС» Россия мудофаа вазирлигига таяниб.
Икки мамлакат манёврларини 30 дан ортиқ давлат вакиллари кузатиб боради. Россиялик ҳарбийлар Мисрга шу ойда жўнаб кетиши керак.
Машғулотларда Миср томонидан парашют-десант қўшинлари бўлинмалари иштирок этади.
Изоҳ (0)