Ўзбекистонда 2 октябрь, якшанба куни энг юқори ҳаво ҳарорати Термиз шаҳрида қайд этилди. «Ўзгидромет» ахборотига кўра, Сурхондарё вилояти маъмурий марказида ҳаво ҳарорати +25 даражагача кўтарилган.
2 октябрь куни Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари ва вилоят марказларида энг юқори об-ҳаво қуйидагича бўлди: Тошкент, Самарқанд шаҳарларида +19 даража, Урганч, Навоий, Жиззах, Гулистон, Андижон, Наманган шаҳарларида +20 даража, Нукус, Бухоро, Фарғона шаҳарларида +21 даража, Қарши шаҳрида +23 даража.
Ўзбекистон бўйича энг салқин ҳаво 2 октябрь куни мамлакатнинг тоғли ҳудудларида қайд этилди — Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати +3 даражадан кўтарилмаган бўлса, Чимёнда +7 даражани ташкил этди.
2 октябрь куни кундузи ва 3 октябрга ўтар кечаси фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кузатилди. Мамлакатдаги энг кучли шамоллар Андижон вилоятида кузатилди — Улуғнор туманида шамолнинг тезлиги сониясига 18 метрга етди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)