Президент қарорига кўра, алкоголь маҳсулотлари ҳамда қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошдан ясалган буюмларнинг чакана савдоси ҳуқуқи учун йиғимлар тақсимоти тартибига ўзгартириш киритилди, деб ёзади Norma.
Энди алкоголь маҳсулоти чакана савдоси, шу жумладан, умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкогол маҳсулотлар сотилиши ҳуқуқи учун йиғим ягона ҳисобдан бюджетга ва «ягона ойна» тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш бўйича ягона марказга йўналтирилади, Тошкент шаҳрида эса бюджетга ва Савдо, хизмат соҳаси ва халқ истеъмолидаги товарларни Молия вазирлиги белгилаган тартибда ишлаб чиқариш департаментига йўналтирилади.
Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар савдоси ҳуқуқи учун йиғим эса тўлиқ бюджет ҳисобига ўтказилади.
Изоҳ (0)