2 октябрь куни Москвада Hyundai Solaris енгил автомобили автобус бекатидаги тўрт кишини уриб кетди, деб ёзади TJournal. Ҳодиса натижасида уч киши ҳалок бўлди, яна бир киши — жабрланди.
Life аниқлик киритишича, қурбонлар орасида 13 ёшли қиз ва «ўрта ёшлардаги эркак» бор. Дастлаб машина ҳайдовчиси авария жойидан қочиб қолгани хабар қилинди, аммо кейинроқ уни шу яқин атрофда шок ҳолатида изғиб юрганида кўриб қолишди ва қўлга олишди.
Нашр ёзишича, фожиа жойидан олинган кадрларда бекатга келиб урилган автомобиль каршеринг хизматига тегишли эканлигини кўриш мумкин. Унинг корпусига «Делимобиль» компанияси рамзи туширилган.
Дақиқабай ҳақ тўланадиган сервис автомобилларидан 21 ёшдан ошган ва камида икки йиллик ҳайдовчилик тажрибасига эга кишилар фойдаланиши мумкин.
Изоҳ (0)