Испаниянинг Андалусия мухтор ҳамжамияти, Велес-Малага муниципалитетида жойлашган қаҳвахонадаги портлаш оқибатида 90 киши жароҳатланди. Улардан 4 нафарининг ҳолати оғир эканлиги айтилмоқда. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар берди.
Малага фуқаролари шаҳар кунини нишонлаётган, байрам муносабати билан ярмарка уюштирилган, шу сабабли қаҳвахона атрофида ҳам одам кўп эди.
Расмийлар қаҳвахона ошхонасида газ портлаганини билдирмоқда. Ҳодиса жойидан олинган кадрларда бунинг оқибатлари — стуллар улоқтириб ташлангани, ойналар синиб тушганини кўриш мумкин.
Изоҳ (0)