Хитой жануби-ғарбидаги Юньнань провинцияси, Цзинхун шаҳридаги гидроэлектр станцияси кучли ёмғирлар келтириб чиқарган тошқин туфайли 1 октябрь, шанба куни кечки пайт сув остида қолди. Расмийлар корхонанинг 31 нафар ходимини эвакуация қилишга улгурди, деб хабар беради «ТАСС».
Дарёдаги сув сатҳи кеча кечки пайт кўтарила бошлади. Сўнг оқим ГЭСни тўсиб турган деворни ювиб кетди ва иншоотнинг бир қисми, жумладан, машина залини сув босди.
Ҳозирда расмийлар қўшни туманларга электр энергиясини узлуксиз етказиш юзасидан шошилинч чоралар кўрмоқда.
Изоҳ (0)