Хитойнинг Чунцин шаҳри яқинида бирйўла тўрт айиқ салонида одам бўлган йўлтанламасга ҳужум қилди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Ҳужум чоғида улардан бири орқа панжаларига туриб олди ва кўринишидан худди одамга ўхшаб қолди. Иккинчиси автомобилни зўр бериб силкита бошлади. Қолган иккитаси машинанинг ёни ва олдини текшира бошлади.
Юз берган ҳодиса видеоси Хитой телеканалларидан бирида намойиш этилди. Жабрланганлар ҳақида маълумот берилмади. Айиқлар автомобилда егулик топмоқчи бўлгани тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)