Футбол бўйича Италия А сериясининг 7-тур беллашувларига тўлиқ якун ясалди.
Мамлакатнинг амалдаги чемпиони «Ювентус» йирик ғалабага эришиб, ўз пешқадамлигини сақлаб қолди. Беллашувда Гонсало Игуаин дубл қайд этган бўлса, унинг ватандоши Дибала битта гол уришга эришди.
«Наполи» мазкур турда мағлуб бўлиб, пешқадам билан орадаги фарқни йириклаштириб юборди. Шунга қарамай, 2-поғонасини сақлаб қолди.
Римнинг «Рома» клуби турнинг марказий ўйинида «Интер»ни мағлуб этди. Франк де Бур мураббийлигидаги жамоа Европа Лигасини ҳам кетма-кет икки мағлубият билан бошлаганди. А серия 7-туридан кейин миланликлар 9-ўринни эгаллаб турибди.
Мазкур турнинг энг қизиқарли ўйини «Жузеппе Меацца» стадионида кечиб, «Милан» «Сассуоло» устидан иродали ғалабага эришди.
Италия А серияси 7-тур учрашувлари 1 октябрь, шанба
«Пескара» — «Кьево» 0:2
Голлар: Риккардо Меджорини, 76 (0:1). Роберто Инглезе, 85 (0:2).«Удинезе» — «Лацио» 0:3
Голлар: Чиро Иммобиле, 28 (0:1). Кейта Балде, 54 (0:2). Чиро Иммобиле, 61 (0:3).2 октябрь, якшанба
Изоҳ (0)