Озарбайжон президенти Илҳом Алиев мамлакатга бир кунлик сафар билан ташриф буюрган Рим папаси Франциск билан учрашди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Учрашув чоғида мамлакат раҳбари понтификнинг ташрифи турли маданият ва динлар мулоқотининг муҳимлигини кўрсатиши ҳақида гапириб ўтди.
Ҳайдар Алиев марказининг катта залида бўлиб ўтган учрашувида Озарбайжон жамоатчилиги ва турли конфессия вакиллари тўпланди.
«Сизнинг ташрифингиз бутун инсоният учун муҳим, негаки цивилизациялар мулоқоти тирик эканини ва ривожланаётганини кўрсатади», — деди Алиев.
Илҳом Алиев Озарбайжон ушбу мулоқотга ҳисса қўшишга интилаётганини таъкидлаб ўтди.
Озарбайжон етакчиси республикада турли халқ ва дин вакиллари тинчлик ва биродарлик руҳида яшаётганини алоҳида қайд қилиб ўтди.
«Биз барча халқларнинг тарихий ва маданий ёдгорликларини авайлаб-асрамоқдамиз, мамлакатимизда православ ибодатхоналари, синагогалар қурилмоқда, 2008 йилда эса католик черкови бунёд этилди», — деди Алиев.
Изоҳ (0)