26–30 сентябрь кунлари Олмаота шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумат делегациялари иштирокида Ўзбекистон–Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда Ўзбекистон–Қозоғистон давлат чегаралари демаркацияси тўғрисидаги шартнома лойиҳасига илова қилинадиган демаркация бўйича экспертлар даражасида тайёрланган якуний ҳужжатларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш давом эттирилди.
«Музокаралар ишчанлик муҳитида, дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳида бўлиб ўтди», — дейилади хабарномада.
Изоҳ (0)