Нидерландиялик мусаввир Винсент Ван Гог мўйқаламига мансуб икки ўғирланган картина Италия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан Неаполда топилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Гап Ван Гогнинг «Схевенингендан денгиз кўриниши» (1882) ва «Ньюнендаги ислоҳотчилар черковидан қавмнинг чиқиши» (1884—1885) суратлари ҳақида кетмоқда.
Бу суратлар 2002 йили Амстердамдаги Ван Гог музейидан ўғирлаб кетилган эди.
Хабар беришларича, картиналар полиция текшируви чоғида топилган ва яхши ҳолатда сақланган. Уларнинг қачон Нидерландияга қайтарилиши маълум қилинмади.
Изоҳ (0)