Қозоғистонда узатилаётган қиз учун қалин олишнинг янгича усули ўйлаб топилди. Бу ҳақда Knews хабар бермоқда.
Бўлажак келиннинг қариндошлари унинг номига максимал даражада катта кредитни расмийлаштирмоқда. У пулни олиб, уйида қолдиради, келин олган кредитни тўлаш эса куёвнинг зиммасига тушади.
Ҳисоб-китобларга кўра, доллар курси 185 тенге бўлган пайт қалин учун ўртача 150—200 минг атрофида пул сарфланган бўлса, ҳозирда, курс 330 тенгедан ошган бир вақтда 1000 доллардан кам қалин пули бериш ҳурматсизликдек баҳоланмоқда.
Бундан ташқари, қалин миқдори ҳудудлар бўйича ҳам фарқланади. Масалан, Арқалиқда қалин 400 минг тенгени ташкил эца, Ақтауда 1,5 миллион тенгегача бориши мумкин.
Қолаверса, маблағдан ташқари, шаҳар ёки овул бўлишидан қатъий назар, қалиннинг ёнига мол-қўй, гилам, идиш-товоқ ва бошқа буюмлар ҳам қўшилади.
Изоҳ (0)