АҚШ президенти лавозимига номзодлар ўртасида 26 сентябрь, душанба куни бўлиб ўтган телемунозараларнинг биринчи давраси республикачи Дональд Трамп Оқ уйни бошқариш учун на зарур тайёргарликка, на шижоатга эга эканлигини кўрсатди. Бундай фикрни АҚШ маъмуриятининг ҳозирги раҳбари Барак Обама билдириб ўтди, деб ёзади «ТАСС».
У On Air радиодастурида маълум қилишича, тадбирнинг боришини у Оқ уйда телевизор орқали кузатган. Америка етакчисининг фикрича, мунозаралар Трамп «мамлакатимизни олға етакловчи тайёргарлик , шижоат ва таянч қадриятларнинг ҳеч бирига эга эмаслиги»ни кўрсатиб берди.
Трампнинг ядро қуроли ва глобал иқлим ўзгариши борасидаги нуқтаи назари, айниқса Обамани ташвишлантиради. Унинг фикрига кўра, бу бундай одамни «ядро тугмаси ёнида» тутиш керак эмаслигини яна бир бора тасдиқлайди, холос.
Изоҳ (0)