Россиялик миллиардер Роман Абрамович «Челси»нинг сўнгги машғулотини кузатиб борди ва бош мураббий Антонио Контени тушликка таклиф қилди, деб ёзди «Спорт Экспресс» The Times нашрига асосланиб.
«Челси» клубининг эгаси бу билан Контени қўллаб-қувватлашни ният қилган. Жамоа Премьер-Лиганинг сўнгги уч турида 8 очко йўқотди, кетма-кет икки беллашувда имкониятни бой берди. Шунга қарамай Абрамович Контега ишонишини таъкидлаган.
Аввалроқ италиялик мутахассис «Арсенал»га қарши ўйинда қабул қилиб олинган йирик мағлубиятдан кейин уйқусини йўқотгани ҳақида айтиб ўтганди.
Изоҳ (0)