Ироқ пойтахти жанубида кучли портловчи қурилма ҳаракатга келтирилди. Бу ҳақда, «Ас-Сумария» телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Маҳаллий полицияга кўра, Бағдод жанубидаги Ал-Бия туманида террорчи-худкуш томонидан оломон орасида амалга оширилган портлаш оқибатида ўлган ва яраланганлар бор.
Эслатиб ўтамиз, мазкур теракт Бағдодда бугун содир этилган иккинчи портлаш бўлиб, олдинроқ Ироқ пойтахтининг шарқий қисмида юз берган теракт оқибатида тўрт киши ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)