Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Ер аҳолисининг ўн нафардан тўққизтаси ўта ифлосланган ҳавога эга ҳудудларда яшашини кўрсатувчи тадқиқот натижаларини чоп этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
ЖССТ ушбу соҳадаги фавқулодда вазият ҳақида огоҳлантирди.
«Ҳавонинг ифлосланиши иқтисодиётдаги вазият ва одамлар яшаш сифатига таҳдид қилувчи куч билан ўсишда давом этмоқда. Бу соғлиқни сақлаш учун фавқулодда вазиятдир», — дейилади ЖССТ ҳисоботида.
Ташкилот жаҳоннинг ҳаво тозалиги ҳисоб-китобига асосланган махсус интерактив харитасини тузди.
Ҳаво таркибидаги зарарли заррачаларнинг ЖССТ меъёрларига мос келмаслиги нафақат Хитой ва Ҳиндистон, балки Европанинг кўплаб мамлакатлари ҳамда Россиянинг Европа қисмида ҳам қайд этилган.
Изоҳ (0)